Муаллифларга

«БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ» ЖУРНАЛИДА МАҚОЛАЛАРНИ ЧОП ЭТИШ ШАРТЛАРИ

Чоп этиш учун юборилган материал янги ва бошқа илмий нашрларда чоп этилмаган бўлиши ҳамда журнал йўналишига мос келиши керак. Таҳририят материал журнал йўналишига мос келиши тўғрисида мустақил қарор чиқаради ва чоп этишни рад қилиш сабабларини тушунтирмаслик ҳуқуқига эга.

Муаллифлар тўғрисида маълумот
– Исми, отасининг исми ва фамилияси; асосий иш (ўқиш) жойи; илмий даражаси ва унвони; лавозими;
– Асосий иш (ўқиш) жойининг почта манзили; телефонлари ва электрон почтаси.

Мақоланинг тузилиши
– Номи: ўзбек, рус ва инглиз тилларида 10та сўздан кўп бўлмаслиги;
– Мақола матни:
1. Кириш: масала (муаммо)нинг қў­йилиши, долзарблиги, мақсади, мақоланинг тузилишини тушунтириши.
2. Асосий қисм: муаммонинг ўрганилганлик даражаси (фақат илмий мақолалар учун); муаммонинг шарҳи (таҳлилий ва шарҳ шаклидаги мақолалар учун); тадқиқотнинг натижалари ва таҳлили.
3. Хулосалар.

Мақолани саҳифалаштириш
– Шрифти ва ҳажми: MS Word (.doc ёки .docx) форматида, Times New Roman (12 пт.) шрифтида, 1,5 интервал билан. Ҳажми 2-12 саҳифа оралиғида ёки 3000дан 20000 белгигача бўлиши лозим.
– Иқтибослар (ҳавола, ссылка): бир муаллиф учун: [Олимов, 1980]; ҳаммуаллифлар учун [Ҳамдамов ва бошқалар, 2002] ёки [Krugman et al., 2001]; Cтатистик тўпламлар, қонунлар ва бошқа манбалар учун: [«Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик» статистик тўплами, 2015], [«Маҳаллий ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, 5-модда].
– График, чизма ва жадваллар: Excel форматида алоҳида файл қилиб жўнатилиши; ўз номига ва тартиб рақамига эга бўлиши; манбалар уларнинг остида келтирилиши лозим.

Муаллифларнинг масъулияти
– Плагиат, яъни бировнинг интеллектуал мулк объектидан рухсатсиз фойдаланиш «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (2006 йил 20 июль, ЎРҚ-42-сон)га мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишини ёддан чиқарманг. Таҳририятга тақдим этилаётган мақолалар юқоридаги қонун талаблари бузилишига олиб келмаслигига алоҳида эътибор қаратишингизни сўраймиз.
– Мақола матни, ундаги маълумотлар тўғрилиги учун муаллиф жавоб беради.
– Муаллиф мақолани таҳририятга юбориши мақоланинг Интернетда жойлаштирилишига рози эканлигини билдиради.
– Мақолалар фақат info@bpk.uz электрон почтаси орқали қабул қилинади.