Давлат молияси.
Бюджет ва солиқ соҳасидаги ислоҳотлар ва натижалар
Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат молиясини янги босқичга кўтариш ва олиб чиқиш, маҳаллий бюджетларнинг мустақиллигини ошириш, бюджет интизомини янада мустаҳкамлаш, давлат бюджети тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш, солиқ юкини пасайтиришга қаратилган бир қатор амалий ишлар қилинди. Жумладан, 2020 йилдан бошлаб Давлат бюджети лойиҳаси Қонун шаклида Парламент томонидан қабул қилиниши амалиётига ўтилиб, бюджет харажатлари вазирлик ва идоралар кесимида тасдиқланадиган бўлди. Маҳаллий бюджетлар мустақил шакллантирилиб, ҳудудий вакиллик органлари томонидан тасдиқланиши йўлга қуйилди…